«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҚАРШИ ТУМАНИ: МАҲАЛЛАДА ПИЛЛА БОҚИШГА КИРИШИЛДИ

Қарши туман Қуйи Бешкент фуқаролар йиғини ҳудудида 19 та кўча мавжуд бўлиб, 836 та хонадонда 4590 аҳоли истиқомад қилади. Асфальтлашган кенг обод кўчалар, 12 савдо маиший марказлари, битта мактаб, суюлтирилган газ тарқатиш сервис маркази, бир нечта оилавий мактабгача таълим ташкилотлар аҳоли хизматида.

Аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида маҳалладаги ўнта электр трансформаторларидан жорий йилда биттаси тўлиқ таъмирланиб, яна тўртасида таъмирга муҳтож. Маҳаллада томорқачиликка алоҳида эътибор қаратилиб, бу соҳада хонадонлар иссиқхоналар қуриш ва помидор, бодиринг етиштиришга киришдилар.

— Шоҳрух Эшонқулов аслида ички ишлар тизими ходими, ёш ишбилармон йигит ўз хонадонида мўжазгина иссихона ташкил қилиб, 600 туп помидор кўчатларини парваришламоқда. Холаси Ҳамида Эшниёзова ҳам токзор ташкил қилиб, бўш турган ерда кўкатлар парваришламоқда. Ҳовлиларда мевали дарахтлар,  гуллар  киши кайфиятини кўтаради. Ҳамида опа  сигир, товуқ боқмоқда. Кунлик сут-қатиқ, тухумга бўлган эҳтиёж ҳам қопланмоқда дейди, — Ботир Яхшиев, МФЙ Экология ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича мутахассиси.

Камол ака Турсунов тумандаги кадастр идорасида, турмуш ўртоғи Гулшодахон эса поликлиникада ишлайди. Қизлари Нафосат, Севара, Висола, Кумуш ва 9-синф ўқувчиси Муроджонни ҳам меҳнатсеварликка ўргатиб томорқасида бодиринг етиштирмоқда.  

– Мен Қозоқ қишлоғида яшовчи тадбиркор-дўстим Паҳлавон Тоштемировдан бодиринг етиштириш сирларини ўрганиб , томорқачиликка қизиқиб қолдим,-дейди Камол ака.  Иссиқхонада 200 туп бодиринг, 12 туп лимон ҳамда апельсин ва мандарин етиштирилмоқда. Хонадонга кираверишингизда бир саф бўлиб турган теракларга кўзингиз тушади. Улардан қурилишда унумли  фойдаланилмоқда.   

Маҳалла аҳолиси пилла боқиш ҳадисини олган. Жорий йилги мавзумда ҳам маҳалла аҳолиси  биринчилардан бўлиб пилла боқишга киришди. Бир кунда 17 та оилага 18 қутти пилла тарқатилди.  Маҳаллада иш қизғин. Аҳоли ўз хонадонларида бекор турмай  қўшимча даромадли бўлмоқдалар.

Адҳам Шодмонов, Қуйи Бешкент МФЙ раиси  

Comments are closed.