«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

КИТОБДАГИ ЙИРИК ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲА МАМЛАКАТИМИЗ  ИШБИЛАРМОНЛИК САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Воҳамизда фаолият юритаётган “Qarshi Conch Cement” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона Хитой халқ Республикасининг  “Anhui Conch”  гуруҳидаги корхона бўлиб, Китоб туманида кунига 3200 тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга цент заводини қурмоқда.

Инвестиция миқдори 150 миллион долларни ташкил  қиладиган мазкур инновацион лойиҳа учун Хитойдан энг замонавий ишлаб чиқариш технологик ускуналари келитирилди.

Лойиҳанинг энг муҳим, асосий жиҳатларидан бири ишлаб чиқариш ортидан бошқа  заводларга нисбатан табиатга, атроф муҳитга чиқинди ва зарарли бирикмаларни чиқармайди. Бу эса соф экологик ва самарали маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради.

Хитойда бўлиб ўтган «Бир камар — бир йўл» стратегик олий даражадаги форум доирасида 2019 йилнинг 25 апрелида эришилган мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой ҳукумати ўртасида Китоб туманида ташкил этилган муҳим инвестицион лойиҳадир.

Ҳозирги пайтда “Qarshi Conch Cement” корхонасининг  ўзлаштирган инвестиция маблағи 34 миллион долларни ташкил қилди. Ўзбекистон ва Хитой ҳар томонлама стратегик шериклардир.Мамлакатларимиз савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор. Хитой Ўзбекистондан юқори сифатли қишлоқ хўжалиги махсулотларини импорт қилишга тайёр. Бизнес алоқаларини замонавий босқичда ривожлантириш, энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳалар кўламини кенгайтириш, халқаро магистрал автомобиль йўллари ва темир йўллар қуриш лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда.

Илм-фан, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Коронавирус пандемияси бутун дунёни ташвишга солмоқда. Хитой ва малакатимиз ўртасидаги дўстона ишбилармонлик муҳити бугунги синовли кунларда тўхтаб қолгани йўқ. Жорий йилнинг 28 мартида Тошкентга Хитой корхоналари томонидан ҳаво йўллари орқали гуманитар ёрдам келиб тушди.

Бунда 1000та мобиль  дистацион  термометр ва  1000 та коронавирус тести  “QARSHI CONCH CEMENT” учун ажратилди.

Хитой мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсатини олқишлайди. Давлатларимиз халқаро ташкилотлар доирасида фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Китобда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа 2021 йилда тугатилиб фойдаланишга топширилади ва 300 яқин янги иш ўринлари яратилишига эришилади. Биз пандемияни бирагликда енгамиз! Бугунги синовли кунларда ҳамжиҳатликда фаолият олиб бораётган ҳамкорларимизни Китоб туман ҳокимлик ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди, ҳамкорликка чақиради ва фаол шериклик учун  ўз миннатдорчилигини билдиради.

Бахтиёр Каримов, Китоб тумани ҳокимининг ўринбосари,

Китоб туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи

Зуҳра Оймаматова, Қашқадарё оммавий ахборот воситалари миллий Ассоциацияси журналисти

Comments are closed.