«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қозоғистонда коронавирус қайд этилди

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди.

Фото: РИА Новости

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда касалланишнинг иккита ҳолати аниқланган.

«Афсуски, қайта текширилган бугунги маълумот шундан далолат бермоқдаки, коронавирус тести натижаси ижобий бўлган. Бу Германиядан келган беморларда топилди», — дея айтиб ўтди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири.

Билдирилишича, ушбу фуқаролар Олмаотадаги юқумли касалликлар стационарида изоляция қилинган.

Қозоғистон ОАВ хабарларида айтилишича, коронавирус билан касалланган фуқаролардан бири 9 март куни мамлакатга келган. Иккинчиси — 12 мартда. 

«Яна 73 йўловчи бўлган, рўйхатлар мавжуд. Улар кузатув остида қолмоқда. Биз уларни изоляцияга олиш бўйича ҳаракатларни бошлаяпмиз, яъни қидириб топиш ва карантинга жойлаштириш. Улар касал эмас, аммо 14 кун давомида карантинда қолади», — деди Биртанов.

Таъкидланишича, иккинчи бортдаги одамлар, жумладан экипаж аъзолари, янги қарор амал қилгани туфайли, дарҳол карантинга жойлаштирилган. Улар мамлакат ҳудудига қўнганидан бери бутунлай изоляцияда экани айтилади.

Қозоғистон ҳудудида коронавирусга чалинган шахслар билан алоқада бўлганларни қидириб топиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Аввалроқ коронавирус 16 мартгача Қозоғистонда пайдо бўлиши прогноз қилинганди.

Manba: Kun.uz

Comments are closed.