«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қамаши тумани: “Ҳар бир оила — тадбиркор”

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз тараққиётига дахлдор бўлган “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ушбу қарор ўз вақтида қабул қилингани билан катта аҳамиятга эга.

Кейинги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнеснинг ушбу шакли билан шуғулланаётганларга кўплаб имтиёз ҳамда имкониятларни яратиб бериш мақсадида барча куч сафарбар этилди. Солиқдан озод этиш бўладими, энергия ресурслари тўловидаги имтиёзларми, маҳсулотни сотишдаги эркинликми, хуллас, ҳамма шароит муҳайё қилинди.
Умуман айтганда, қарор ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ҳамда барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш йўлида катта қадам бўлиши, шубҳасиз.

Қамашилик ЯТТ Ўрол Тоғаев ушбу қарордан унумли фойдаланиб фарзандлаари билан биргаликда тадбиркорликка қўл урди. «Асила Нуралиевна» МЧЖнинг фаолиятига ҳали кўп бўлгани йўқ. МЧЖ тасарруфида 11 нафар фуқаро иш билан таъминланди ҳамда «Ҳаёт қурилиш моллари» дўқони ўз ишини бошлади.

МЧЖ тасарруфида блок ғишт, чорвачилик, паррандачилик ишлари олиб борилади. Шу билан бирга иссиқхона ҳам мавжуд. Ўтган йили биргина иссиқхонадан олинган соф фойда 20 миллионни ташкил этди. Ўрол ака фарзандларидан мамнун. Уларни тўғри йўлга йўналтираётганидан ва халққа фойдаси тегадиган инсонлар қилиб тарбиялаётганидан мамнун. Ўрол ака маҳаллада амалга оширилаётган ишларда ҳам ўз ёрдамини аямасдан келмоқда. «Ифтихор» кўчасидаги йўлларини таъмирлаш ишларида бош бўлмоқда. Юртимизда шундай саховатпеша ва ёрдамга тайёр тадбиркорларимизнинг сафи кўпаяверсин.

Ўрол ака 43 йил мобайнида «Қамаши ишлаб чиқариш» заводида бир неча йиллар бош ҳисобчи, цех бошлиғи бўлиб ишлаб, шу ташкилотдан нафақага чиқди. Оиласи Муҳаббат опа Каримова ҳам нафақа ёшигача шу заводда ишлади. Улар оилада 6 нафар фарзандни вояга етказиб, тарбиялашмоқда. Меҳнатнинг нечоғлик улуғлиги фарзандларнинг қон қонига синган, «меҳнатдан келса бойлик турмуш бўлар чиройлик» ибораси бу оиланинг азалий шиорига айланган десак асло хато бўлмайди. Ота изидан бораётган фарзандлар ҳам келгусида Ўрол ака сингари кимнингдир корига ярайдиган ва элга беминнат хизмат қиладиган инсонлар бўлиб етишишига ишончимиз комил.

М.Эргашова,
Ш.Имомова.

Comments are closed.