«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Миришкор тумани: ЁШЛИКДА ОЛИНГАН БИЛИМ ТОШГА ЎЙИЛГАН НАҚШ КАБИДИР

Дарҳақиқат, “Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшдир” дейишади. Аммо, бу нақшнинг шакли ва мукаммаллиги ўрта мактабда болаларга бериладиган билим сифати ва даражасига бевосита боғлиқ.

Миришкор туманидаги 1-ўрта таълим мактаби 918 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 791 нафар ўқувчи ёшлар билим олиб келмоқда. 63 нафар педагог ходим ўз билим ва кўникмаларини илмга чанқоқ ёшларга ўргатиб келмоқда.
5 та ташаббус асосида дарсдан кейин ҳар битта фан йўналишида ўзлаштириш ва билимларни мустаҳкамловчи машғулотлар сонини ошириш, касбга йўналтирилган ҳамда фан тўгаракларини жорий қилиш муҳимдир. Уларнинг китобхонлик танловларида, турли спорт машғулоти ва тўгаракларида, компьютер саводхонлиги курсларида иштироқ этишга асосдир. Натижада ўқувчиларнинг мактаб даврида олаётган билим ва кўникмалари асосида, кенг тафаккурли, бирор ҳунар эгаси ва спорт усталари бўлиб етишда эришилади.

Мазкур мактабда 5 ташаббус тарғиботи таъминланган. Ҳудудни инобатга оладиган бўлсак ўқувчиларининг тасвирий санъат ва қўл меҳнатига бўлган қизиқишлари баланд. Ҳозирда қалам сеҳридан моҳирона фойдаланаётган мактаб ўқувчиси, ёш рассом Жавоҳир Жабборовнинг яратган асарлари барчани лол қолдирмоқда. Олиб борилаётган қўл меҳнатидан фойдаланиш, ўқувчи қизларни ҳунарли бўлишларига замин яратмоқда. Қўл меҳнати асосида яратилган меҳнат маҳсули билан мактаб бир неча бор кўрик-танловларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган.

Мактаб директори Ҳалим Исоқов дарс жараёнлари ўқитувчилар томонидан қизиқарли ва ўқув-қуроллар асосида олиб борилишига бош-қош. “Келажакда бизнинг мактабдан ҳам ватанимиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшувчи ёшлар етишиб чиқади”, — деб умид қиламан дейди мактаб директори.


Ш.ИМОМОВА.

Comments are closed.