«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

«Caspian Cup-2020» ғолибаси

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти иқтисодиёт факультети «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналиши 3-курс талабаси Севара Баратова 8-9 февраль кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ментал арифметика бўйича ўтказилган «Caspian Cup-2020» халқаро мусобақасида иштирок этиб, инструкторлар ўртасида 1-ўринни қўлга киритди. Мазкур халқаро мусобақа Россия, Буюк Британия, Швейцария, Украина, Ўзбекистон ва Озарбайжон мамлакатларидан 300 нафардан ортиқ математиклар иштирок этишди.
Севара Баратова талаба бўлиш билан бир қаторда Қарши шаҳридаги «Global Education» инновацион ўқув марказида ментал арифметика ўқитувчиси сифатида фаолият олиб боради. Айни пайтда унинг гуруҳида 30 нафар ўқувчи-ёш сабоқ олмоқда.
Куни кеча Қарши шаҳар темир йўлчилар шоҳбекатида совриндорларни институт ректори Назирилла Махмудов бошчилигида олийгоҳ ва шаҳар жамоатчилиги вакиллари карнай-сурнайлар садолари остида тантанали кутиб олишди.

Ш.Имомова,
Ф.Олимов.

Comments are closed.