«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2019 йил давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январь “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 29-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланиб, ушбу Низом асосида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги фаолиятини ташкил этиш вазифалари белгиланди.

Мазкур қабул қилинган Фармон ва Қарорлардан келиб чиқиб Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси(кейинги ўринларда – Бошқарма деб юритилади)нинг ҳам штатлар жадвали, тизими ва низоми тасдиқланган.

Бугунги кунда Бошқарма тизимида 145 та давлат инспекторлари фаолият кўрсатиб, шундан шаҳар ва туманларга 127 та давлат инспекторлари бириктирилган.

         2019 йил давомида жами 1001 та назорат тадбирлари ўтказилиб, Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ва қонуности хужжатлари талабларини бузган 1036 та мансабдор шахс ва фуқораларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг тегишли моддаларига асосанжами 605860,208 минг сўм (ўтган йил ҳисобот даврида 232303,885 минг сўм ёки  373556,323 минг сўм кўп) миқдорида маъмурий жарималар қўлланилиб, шундан 439174,992 минг сўм ундириб олинди.

          Бошқарма томонидан белгиланган режа бўйича барча манбалардан 2019 йил давомида жами 3 млрд 816 млн 802 минг сўм миқдорида маблағ ундирилиб, шундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори ижроси бўйича 2 млрд 480 млн 246 минг сўмни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли Қарори ижроси юзасидан 741 млн 889 минг сўмни, хуқуқбузарлардан ундириладиган маъмурий жарима ва зарар 594 млн 666 минг сўмни ташкил этди.

Бошқарма томонидан 2019 йил давомида «Тоза-хаво» тадбирининг               I ва II босқичи ўтказилиб, тадбир давомида 17999 та автотранспорт воситаси текширувдан ўтказилиб, 1224 та белгиланган меъёридан ортиқ чиққан транспорт воситаларидан 757 тасини иш фаолияти вақтинчалик тухтатиш ҳисобига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи модда чиқариш 13,2 тонна камайишга эришилди.

Вилоятнинг барча туманларидаги дарё ўзанларидан ноқонуний равишда қум-шағал махсулотларини қазиб олиниши натижасида 59 та фуқаролар ва 1 та мансабдор шахсга нисбатан 222 млн 129 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилиб, шундан 119 млн 691 минг сўм миқдоридаги жарима суммаси ундириб олинди.

Қамаши тумани ҳудудида 9 дона кўп йиллик чинор дарахтлари ноқонуний кесилиши натижасида 624 млн 205 минг 670 сўм миқдорида, Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги Касби ўрмон участкасида 119 дона ҳар хил турдаги дарахтлар кесилганлиги натижасида 439 млн 315 минг 910 сўм миқдорида, Қарши шаҳар ҳудудида фуқаро томонидан Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган бир дона бўз эчкемар ва икки дона кўлвор илонлари ноқонуний ушлаб келинаётганлиги аниқланиб, 3 млн 040 минг 950 сўм миқдорида, Муборак туманида ноқонуний равишда электор токи билан зовурдан Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган ва бошқа турдаги балиқлар овланганлиги аниқланиб, 50 млн 844 минг 684 сўм миқдорида, Нишон тумани ҳудудида 100 дона ҳар хил диаметрдаги дарахтлар қўпориб кесиб ташланганлиги ҳолати аниқланиб, 40 млн сўм миқдорида, Ҳисор давлат қўриқхонаси “Қизилсув” бўлимида ноқонуний равишда чорва моллари боқилганлиги натижасида 559 млн 752 минг 300 сўм миқдорида, Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги “Қизилтом” ўрмон бўлими ўрмон фонди ерларида ноқонуний равишда 101 дона ҳар хил диаметрдаги зарафшон арча дарахтлари кесилганлиги аниқланиб, 129 млн 228 минг 500 сўм миқдорида зарар суммалари ҳисобланиб, табиатга етказилган зарарни ундириб олиш ва айбдорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар тегишли прокуратура органларига тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан Давлат экологик экспертиза хулосаси олиш учун тақдим этиладиган хужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 949-сонли қарори ижроси юзасидан «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низом» талаблари ҳамда 2014 йил 21 январдаги «Экологик нормативлар лойихаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида»ги 14-сонли қарор талабларига мувофик кўриб чиқилиб, 2019 йил давомида вилоят бўйича 1690 та давлат экологик экспертиза хулосалари берилди.

Бошқарма томонидан Қашқадарё вилоят телевиденияси оркали вилоятдаги долзарб экологик муоммалар, эришилаётган ютуқлар ҳамда амалга оширилаётган ишлар хақида 100 марта чиқишлар, вилоят радиоси орқали 102 маротаба эшиттиришлар ташкил этилди.

Вилоятнинг матбуот тахририятлари орқали атроф муҳитни муҳофаза қилиш мавзуларида мақолалар чоп эттирилиб борилди.

Вилоятдаги «Қашқадарё, Новости Кашкадарьи» «Баркамол авлод», «Навқирон», «Воҳа» газеталарида Бошқарма давлат инспекторлари томонидан берилган  мақолалари асосида ҳар ойда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган алоҳида сахифалар билан мақолалар бериб борилди. Бу борада табиатни муҳофаза қилиш борасидаги кенг жамоатчиликнинг экологик билимини ошириш, сохага оид қонунларни тадбиқ этиш, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда шу билан биргаликда содир этган қонунбузарликлари учун хукукбузарларга нисбатан қўлланилаётган чоралар тўғрисидаги мақолалар газета ва журналларда чоп эттирилиб борилмоқда.

Жойлардаги ташкилот ва корхоналарда, шунингдек таълим массасаларида экологик муаммоларни ҳамкорликда бартараф этиш мақсадида 275 та турли мавзулардаги маъруза ва сухбатлар ўтказилди.

2019 йил давомида Бошқармага жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони жами 377 та бўлиб,барча мурожатлар ўз муддатида ижобий ҳал этилди.

Бошқарма бошлиғи:  Ғ.Ибрагимов

Халим Салимов, Teleradio.uz

Comments are closed.