«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қарши шаҳри: ВИРУСГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР КЎРИЛМОҚДА

Барча оммавий-ахборот воситаларида коронавирус ҳақида хабар тарқалмоқда. Хуш, бу касалликнинг олдини олиш бўйича мамлакатимизда нима ишлар амалга оширилмоқда? Шу савол билан Қарши шаҳар санитария эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Сардор Ражабовга мурожаат қилдик ва қуйидаги маълумотга эга бўлдик:
— Шу кеча кундузда оммани хавотирга солаётган юқумли вируслардан бири бу коронавирусдир. Муассасамизнинг асосий вазифаларидан бири юқумли вируснинг кириб келишини олдини олиш ва керакли чора-тадбирларни кўришдан иборат. Айни пайтда ташкилотимиз томонидан комплекс чора-тадбирлар тузилган ва амалга оширилмоқда.

Биринчи навбатда Қарши халқаро аэропортда санитар-карантин пункти ташкил қилинди. Пунктда 1 нафар врач, 2 нафар врачга ёрдамчи ходим бириктирилди. Аэрапортда қабул қилинаётган рейслар сони кўрсатилган жадвалга кўра, бир ҳафтада 11 та рейс қабул қилинади. Ҳар бир қабул қилинган рейсдан тушаётган йўловчиларни тепловизор ёрдамида тана ҳарорати ўлчанади ва ҳарорати бор-йўқлиги аниқланади. Бунда масъул этиб Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан махсус врач бириктирилган. Мутахассис шубҳа пайдо бўлган беморни текшириб, керакли чораларни қўллайди. Шу кунгача республикамизда коронавирус билан оғриган бирор инсон аниқлангани йўқ.

Ш.ИМОМОВА.

Comments are closed.