«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Элдор Шомуродов «Ростов»даги келажаги борасида бир қарорга келди

«Ростов» клуби форварди Элдор Шомуродов мавсум якунигача клубда қолишга қарор қилди, дея хабар бермоқда Россиянинг «Бизнес Online» нашри.

 Манбанинг хабарига кўра, ҳужумчи мавсум якунигача «Ростов» сафида қолиб, клубига Чемпионлар лигаси йўлланмасини олиш учун ёрдам бермоқчи.

 «Ўзбекистонлик футболчи Россия Премьер-лигасининг энг яхши тўпурари бўлиш ва шундан сўнг келаси мавсумни Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан бирида бошлашни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.

 Ушбу қарорнинг ўзгаришига фақат битта нарса таъсир ўтказиши мумкин, бу «Ростов»га таклиф этиладиган катта трансфер суммасидир. Бироқ, айни дамда Шомуродов бўйича клуб олдида бундай таклиф йўқ», — дея ёзилади хабарда.

 Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон миллий жамоасининг 24 ёшли ҳужумчисига Германиянинг «Шальке» клуби 15 миллион евро бермоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

 Маълумот учун, Шомуродов Россия чемпионати доирасидаги 19 ўйинда 10та голга муаллифлик қилиб, тўпурарлар пойгасида «Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюбадан кейинги 2-ўринда бормоқда.

Manba: Kun.uz

Comments are closed.