«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҚАШҚАДАРЁДА ЖАМИ ЙЎЛЛАРНИНГ 47 ФОИЗИ ТАЪМИРГА МУҲТОЖ
https://t.me/teleradiouz_official

Йўллар борасида солиштирсак бошқа ҳудудларга қараганда қилинадиган ишлар жуда кўп. Қишлоқларимизда, айниқса, тоғли ҳудудлардаги йўллар ачинарли аҳволда – дейди Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Ўзбекистон ахборот агентлиги мухбирига берган маълумотларида.

Вилоят ҳудудида жами 18446 километр йўллар мавжуд. Шундан 425 километри халқаро аҳамиятдаги, 889 километри давлат аҳамиятидаги, 2112 километри маҳаллий аҳамиятдаги ва 15020 километри ички автомобиль йўлларидир. 8616 километр яъни жами йўлларнинг 47 фоизи таъмирга муҳтож. Шундан 84 километри халқаро, 270,6 километри давлат, 486 километри маҳаллий аҳамиятдаги ҳамда 7 775,4 километри ички йўллар ҳиссасига тўғри келади.

Teleradio.uz tahririyati

Comments are closed.