«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҚАРШИ ТУМАНИДА 17 ТОННА «ГУЛКАРАМ» МАҲСУЛОТИ РОССИЯГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ


Қарши туманида жойлашган “АБ Муртоз бобо” Фермер хўжалиги жорий йилнинг дастлабки кунида мамлакатимизда етиштирилган 17 тонна “гулкарам” маҳсулотини Россия Федерациясига экспорт қилишга улгурди.

  • Россиялик ҳамкорларимиз билан 1 миллион 200 минг АҚШ долларилик шартномамиз бор, — дейди, корхонанинг божхона ишлари бўйича вакили П.Бектемиров. — Ўтган 2019 йил биз учун баракали йил бўлди. Чет эллик ҳамкорларимизга мамлакатимизда етиштирилган бир неча турдаги ҳуштам мева-сабзавотларни етказишга эришдик. Эндиликда хурмо, узум, нок ва турли сабзавотларни экспортга юклашни мақсад қилганмиз.
    Тадбиркорнинг сўзларига кўра, гулкарам, кўкатлар ва карам маҳсулотлари даланинг ўзидан, хурмо, узум ва пиёз маҳсулотлари йирик совутгичлардан тўғридан-тўғри экспортга жўнатилмоқда.
    Таъкидлаш ўринлики, воҳалик тадбиркорларга Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Насаф” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Экспортга мўлжалланган маҳсулотлар сифати сақланиши ва тезроқ манзилларга етиб бориши учун божхона расмийлаштирувлари туну-кун, тухтовсиз амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Comments are closed.