«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ЭЛ ДАРДИГА ДАРМОН ШИФОКОРЛАР

Чироқчи тумани:

Чироқчи туманида иш фаолиятини олиб бораётган 59-оилавий поликлиникада 58 нафар ходим иш билан таъминланган. Оилавий поликлиникада ишчи-ходим ва беморчалр учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Малакали шифокорлар билан биргаликда ҳамширалар ҳам халқ хизматида.

Умумий амалиёт шифокори Азиза Холиқова нафақат малакали тажрибаси, балки ширинсуханлиги билан беморлар дардига дармон бўлмоқда.

Бош шифокор Нарзулла Эркаев ўзининг бой билими ва йиллар давомида тўплаган тажрибаси билан 59-оилавий поликлиникага мурожаат этаётган ҳар бир фуқарога беминнат хизмат кўрсатмоқда.

Хайринисо Ҳусанова лабаратория бўлимида фаолият олиб бораётган бўлса, Дилфуза Паттаева шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимининг ҳамшираси вазифасида кўп йиллардан бери хизмат қилиб келмоқда. Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига 1 суткада 10-15 та мурожаат тушаётган бўлса, ҳар бир мурожаатни эътибордан четда қолдирмасдан вазифасига масъулият билан ёндашмоқда.

Муолажа хонасида тиним билмай хизмат қилаётган Гулзода опа Юлдошева ҳам эл хизматида. Унинг қўлидан кўплаб беморлар дардларига шифо топиб, соғайиб кетмоқдалар.

59-оилавий поликлиника ишчи-ходимлари яратилган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, беморларга тўғри ташхис қўйиш ва муолажаани ўз вақтида олиб бориш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Teleradio.uz Таҳририяти

Comments are closed.