«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ўзбекистонга хориждан олиб кирилган меваларда карантин зараркунандалари аниқланди

Бангкок давлатидан Бангкок-Тошкент HY-532 авиарейси орқали фуқаролар А.Т. ва Ж.М. томонидан келтирилган 40 кг мангустин, банан, манго, ананас мевалари “Тошкент Аэро” ўсимликлар карантини чегара маскани инспекторлари томонидан текширувдан ўтказилганда ушбу меваларнинг карантин рухсатномаси ва маҳсулот етиштирилган давлатнинг фитосанитария сертификати йўқлиги аниқланди. Юқоридаги мевалар чегара масканининг мини лабораториясида фитосанитар назоратдан ўтказилганда 7 кг банан чириб кетганлиги, 14 кг ананас, 14 кг манго ва 5 кг мангустинларда “Унсимон қурт” зараркунандаси, “Цитрус инли куяси” ва бошқа номаълум ҳашарот ғумбаклари мавжудлиги аниқланди.
Ушбу маҳсулотларда тирик карантин зараркунандалари мавжудлиги ҳисобга олиниб, улар белгиланган тартибда ёқиш йўли билан йўқ қилинди.
Эслатиб ўтамиз, республикамизнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, мамлакатимизга олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотлар, шу жумладан, мева-сабзавот ва бошқа кўринишдаги ўсимликлар зарарли организмлардан ҳоли бўлиши ҳамда карантин рухсатномаси ва фитосанитария сертификатларига эга бўлиши шарт.
“Ўздавкарантин” инспекцияси Ахборот хизмати.

ЎзА

Comments are closed.