«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Тошкентда аёл ва унинг 2 ёшли фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди

2020 йилнинг 5 январь куни соат 22:10ларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Бободеҳқон маҳалласида яшовчи Н.И. (1987 й.т.) ва фарзанди Д.Т. (22.03.2017 й.т.) уйнинг ювиниш хонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этганлар.

Бош прокуратура маълумотида айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, 5 январь куни соат 07:00ларда Андижон шаҳри, Андижон маҳалласидаги “Ҳалол луқма” МЧЖда ишловчи Ш.Н. (2001 й.т.), Д.Н. (2001 й.т.) ва Д.М. (2000 й.т.) МЧЖга қарашли бўлган дам олиш хонада ухлаб ётган вақтларида, хонага ўрнатилган иситиш мосламасидаги газ ўчиб ёнганлиги натижасида ис газидан заҳарланиб, шифохонага мурожаат қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Manba: kun.uz

Comments are closed.