«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Голландия энди расман йўқ

«Голландия» давлат номи расман йўқ бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Жорий йил 1 январдан бошлаб мамлакат фақат «Нидерландия» деб аталадиган бўлди. Барча давлат муассасалари, элчихоналар, хусусий компаниялар, университет ва мактаблар мамлакат имижини ўзгартириш учун фақат расмий номдан фойдаланишади.

Бундай ислоҳот Нидерландияга 200 минг еврога тушди.

Хабарларга кўра, ҳукумат имижи туфайли «Голландия» номидан воз кечишга қарор қилган. Уларнинг фикрича, бу атама одамлар орасида фаҳш ва гиёҳванд моддалар билан оммалашиб кетган.

Manba: xabar.uz

Comments are closed.