«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Бир қатор соҳаларнинг бюджет маблағлари натижадорлиги халқаро экспертлар иштирокида баҳоланади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг таклифига биноан 2020 йилда бир қатор соҳалар бюджети ва бюджетдан ташқари маблағларининг натижадорлиги халқаро экспертлар иштирокида баҳоланади. 
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.
2020 йил давомида соғлиқни сақлаш, халқ таълими, автомобиль йўллари ва сув хўжалиги соҳаларида 2018–2019 йиллардаги тадбирларга йўналтирилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг натижадорлигини халқаро молия институтлари экспертларини жалб қилган ҳолда таҳлил этилиб, баҳоланади.

Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ва Сув хўжалиги вазирлиги харажатларининг сифат ва миқдор кўрсаткичларини белгиланади.
Қарорга кўра, уларни баҳолаш тизимини жорий этиш асосида вазирлик ва идораларнинг 2021 йил учун бюджетлари шакллантирилади.

Инобат АҲАТОВА, ЎзА

Comments are closed.