«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

АҚШнинг Туркманистондаги элчихонаси америкаликларни хавфсизлик чоралари бўйича огоҳлантирди

АҚШнинг Ашхободдаги элчихонаси 4 январь куни америкалик фуқароларни минтақада кескинлик кучайиб бораётгани тўғрисида огоҳлантирди. Шу боис, элчихона фуқароларга вазиятни баҳолашда эҳтиёткор бўлиш ҳамда кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўришни тавсия қилди.

АҚШ фуқароларига одамлардан ажралмаслик ва ўзига эътибор жалб қилмаслик тавсия этилган.

АҚШ элчихонасининг огоҳлантириши Яқин Шарқда вазият кескинлашганидан сўнг кузатилди. Бу ҳолат эронлик нуфузли генерал, Ислом инқилоби муҳофазаси корпуси таркибидаги «Кудс» махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний Америка авиазарбаси оқибатида ўлдирилганидан кейин рўй берди. Авиазарба ўтган жума куни эрта тонгда, Қосим Сулаймонийнинг самолёти Боғдодга келганидан кўп ўтмай содир бўлди. Эрон генерал Сулаймонийнинг ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди.

Manba: kun.uz

Comments are closed.