«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ўзбекистонда мигрантларга алоқадор қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

Республикада “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, Қонун лойиҳасида:

бозор иқтисодиёти талабидан келиб чиқиб, норасмий меҳнат миграциясидан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар;

ишнинг ўзига хос хусусиятига кўра, хорижий давлатлар ва ваколатли ташкилотлар билан битимларни тузиш ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиби, фуқаролар манфаатларини ифодалайдиган қоидалар;

халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилиш ва меҳнат миграцияси муносабатларини тўғридан-тўғри тартибга солувчи нормалар назарда тутилади.

Масъул ижрочилар — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташки ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати — 2020 йил 30 август, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати — 2020 йил 30 сентябрь.

Manba: kun.uz

Comments are closed.