«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ЎзА кўзгусида Қашқадарё вилояти акс этади…

2019 йилги ислоҳотлар самаралари рақам ва фотофактларда
Қашқадарё вилояти 1924 йил 1 ноябрда ташкил этилган бўлиб, умумий ер майдони 28,6 минг квадрат километр. Ҳудудда 13 та туман ҳамда 12 та шаҳар, 4 та шаҳарча мавжуд. Маълумотларга кўра, вилоят аҳолиси сони 3 миллион кишидан ортиқ.
Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларга кенг йўл очиш, тадбиркорларнинг мулкий дахлсизлигини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Айниқса, солиқ тизимининг ислоҳ қилиниши, рухсат берувчи ҳужжатларнинг соддалаштирилиши тадбиркорлик субъектларини текширишга икки йиллик мараторий эълон қилингани соҳа ривожига кенг йўл очди.
Бу каби имкониятлар натижасида Қашқадарё вилоятида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланмоқда. Вилоят ялпи ички маҳсулот таркибидаги бу соҳаларнинг улуши 61 фоиздан ортди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизидан ошиғи фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

18-sport.jpg

Ҳудудда ёшларнинг иқтидор ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга арзон уй-жойлар ажратиш, хотин-қизлар учун муносиб иш жойлари яратиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Қашқадарёда 2009-2016 йилларда 7 минг 578 та бир қаватли 6 сотихли уй-жойлар қурилган бўлса, тегишли қарор асосида 2017-2019 йилларда 5 минг 308 та арзон уй-жойлар барпо қилинди. Шундан 1 минг 346 таси кўп қаватли 2 ва 3 хонали, 2 минг 971 таси бир қаватли 2 сотихли 3 хонали уй-жойлардир.
Вилоятда якунланаётган 2019 йилда бу каби ютуқларни кўплаб санаш мумкин.

19-sport.jpg

*
Қишлоқ массивларида 1 минг 85 та арзон уй-жойлар қурилди. 2019 йил дастурида арзон уй-жойлардан ташқари, Қарши шаҳрида Мудофаа Вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун 60 та, Миллий Гвардия ҳарбий хизматчилари учун 30 та, Давлат хавфсизлиги хизматчилари учун 60 та ва Шаҳрисабз шаҳрида ички ишлар ходимлари учун 30 та хонадонга мўлжалланган уй-жойлар барпо этилди. 2019 йилда вилоят бўйича жами 1 минг 265 та қурилган уй-жойларнинг умумий қиймати 199,3 миллиард сўм бўлиб, бугунги кунда тўлиқ қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.
*
Президентимиз ташаббуси билан фуқаролар саломатлигининг кафолати бўлган тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга 370 миллиард сўмлик давлат маблағлари ажратилди.
*

20-sport.jpg

2 йилда вилоятда жами 820 та мактабгача таълим муассасалари ишга туширилди. Аҳамиятлиси, уларнинг 767 таси нодавлат мактабгача таълим муассасаларидир. Мазкур тадбир самарасида жорий йилда вилоятда мактабгача ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим муассасаларга қамрови 2016 йилдаги 12 фоиздан, 38 фоизгача ошди.
*
Жорий йилда эл дастурхонини тўкин қилишга бел боғлаган воҳалик фермерлар томонидан дастлаб пилла, кейинчалик ғалла режаси ортиғи билан бажарилди. Жами 964 минг тонна сара дон етиштирилди. Мева-сабзавот, гўшт, сут, тухум етиштириш кўрсаткичлари ўтган йилларга нисбатан 143 фоизга кўпайди. Уларнинг фидокорона меҳнатлари инобатга олиниб жорий йилда 34 нафар вилоят вакиллари ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.
*Президентимизнинг 2019 йил 19 декабрдаги “2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори ҳамда 2019 йил 12 декабрда ўтказилган йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижроси бўйича вилоятга 2019 йил давомида 137,9 миллион доллар қийматида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган.

23-qishloq xujalik.jpg

*
Вилоятда Сингапур, Хитой, Россия, Эрон, Озарбайжон, БАА, Жанубий Корея, Афғонистон, Қозоғистон, Буюк Британия, Белорусь, Тожикистон ва Туркия давлатларидаги йирик компаниялар, бизнес ва ишбилармон доира вакиллари билан 47 та хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳалар ҳисобига жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 128,6 миллион доллар қийматидаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиб йиллик прогноз 80 фоизга бажарилди. Шундан, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Касби ва Нишон туманларидаги “INDORAMA AGRO” корхонасининг пахтачилик кластерини ташкил қилиш (66,0 миллион доллар), Миришкор туманидаги “GUZOR TEKSTIL IMPEKS” корхонасининг ип-калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш (14,5 миллион доллар) ва Китоб туманидаги “QARSHI CONCH CEMENT” корхонасининг цемент заводи қуриш (20 миллион доллар) лойиҳалари ҳисобига вилоятда юқори миқдордаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган.
*
Давлатимиз раҳбарининг хорижий давлатларга амалга ошираётган олий даражадаги ташрифлари натижаларига кўра, вилоятга ҳам хорижий инвесторлар оқими ошиб бормоқда. Ҳозирги кунга қадар вилоятга ташриф буюрган хорижий давлатлардаги бизнес ва ишбилармон доира вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, музокаралар олиб бориб жорий йилнинг декабрь ойига қадар 192 та хорижий ва қўшма корхоналар ташкил қилинган.
*

24-qishloq xujalik.jpg

Ғузор туманида Буюк Британия давлати билан ҳамкорликда “BUYUK AMIR LOGISTICS” корхонаси томонидан логистика марказини ташкил этиш ҳамда Шаҳрисабз туманида “KESH NORUDA INVEST” корхонаси томонидан норуда маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

25-Textile.JPG
27-Indorama.jpg

Ўлмас БАРОТОВ, Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА

Comments are closed.