«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Хоразм бўйлаб янги йил шукуҳи кезмоқда

Янги йил байрами яқинлашгани сайин болажонларнинг қувончи ҳам осмон қадар кўтарилади. Уларни эртаклардагидек орзуларини қисман бўлса ҳам амалга ошириш учун катталар томонидан турли тадбирлар ташкил этилади.
Урганч шаҳри марказида жойлашган Огаҳий мусиқали драма театрида “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан соҳада меҳнат қилаётган ходимларнинг болаларига байрам кайфиятини улашиш мақсадида “Қорбобонинг ўғирланиши” деб номланган спектакл томошаси ташкил этилди. Театр ижодий жамоаси томонидан юқори савияда ташкил этилган ушбу байрам спектаклида болажонларни қувончига янада қувонч қўшилди. Байрам муҳитида болалар эртаклар оламига саёҳат қилдилар. 
Байрам тадбирлари  шаҳар бўйлаб давом этмоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлигиАхборот хизмати

ЎзА

Comments are closed.