«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Байрам арафасида МИБ ходимлари эҳтиёжманд аҳоли хонадонига ташриф буюрди

Янги йил байрами муносабати билан Мажбурий ижро бюроси вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонига ташриф буюриб, байрам совғаларини туҳфа этмоқда.
Бугун эрта тонгда бюронинг Косонсой туман бўлими ходимларининг С.Шерозий маҳалласидаги Қаюмовлар хонадонига амалга оширган йўқлови хонадон аъзоларининг қувончига қувонч улашди.
Йўқлов доирасида бюронинг туман бўлими ходимлари 40 та хонадонга ташриф буюриб, хонадон вакилларини байрам билан табриклади.
Бундай саховат тадбирлари бюронинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ҳам ташкил этилди. Бюро ходимлари Наманган шаҳар Истиқбол маҳалласида яшовчи Тоҳиржон Исақовнинг хонадонига ташриф буюриб, янги йил совғаларини улашдилар.
Қайд этиш лозим, бюро ташаббуси билан ташкил этилган бундай хайрли тадбирлар эҳтиёжманд оилалар учун муносиб байрам туҳфаси бўлмоқда.

ЎзА

Comments are closed.