«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида янги корхоналар иш бошлади

Фарғона вилоятида тўғридан тўғри инвестицияларни жалб этиш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ишлар натижасида кейинги пайтда хорижлик инвесторлар мазкур ҳудудда бизнес юритишга катта қизиқиш билдирмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида ҳозирга қадар умумий қиймати 210,4 миллион АҚШ долларига тенг 95 та лойиҳа жойлаштирилган. 

photo5204204481380723794.jpg

Ҳозирги кунга қадар мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 57,6 миллион долларига тенг бўлган 32 та лойиҳа амалга оширилди ва уларда 1 минг 780 та янги иш ўрни яратилди. Жумладан, бу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда 13,8 миллион доллар ҳажмида тўғридан тўғри хориж инвестициялари жалб этилди. Мазкур корхоналар томонидан 795,3 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. 8,9 миллион доллар ҳажмида маҳсулот экспорт қилинишига эришилди.

photo5204204481380723790.jpg

Бугун мазкур ҳудудда “Ш-Гроуп,” “Бетон-плита”, “Яйпан агро инвест”, “Силикат универсал” ва “Қўқон Байсикл” масъулияти чекланган жамиятларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур саноат корхоналари томонидан 11,3 миллион АҚШ доллари ёки 107,9 миллиард сўм маблағлар сарфланиб, 260 та янги иш ўринлари яратилди. Хусусан, “Силикат универсал” масъулияти чекланган жамияти томонидан велосипед ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди.

photo5206433998904077288.jpg

Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев иштирок этди.

М. Сулаймонов, М. Қодиров (сурат), ЎзА

Comments are closed.