«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ўзбекистонда яна бир турдаги корхоналарни хусусийлаштиришга рухсат берилди

“Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди, деб ёзмоқда Norma.

 Ҳозирги вақтга қадар портловчи моддалар, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари жумласига кирган.

 Тузатишлар туфайли қоидалар ўзгарди. Энди кўрсатилган корхоналар ва ташкилотлар Президент қарори билан давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин.

 Бундан ташқари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига қайта ташкил этилган Давлат рақобат қўмитасининг ваколатлари ўтди. Хусусан, ушбу идора давлат корхоналарини акциядорлик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади ва хўжалик жамиятлари ва ширкатлари муассиси, шунингдек акциялар, улушлар ва пайлар сақловчиси бўлиши мумкин.

Бундан олдин, хусусийлаштириладиган ер участкасининг сотиб олиш қиймати қандай аниқланиши тўғрисида маълумот берилганди.

Manba: kun.uz

Comments are closed.