«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ҳиндистонда интернетда қонунга хилоф постлар жойлагани учун 120дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида интернетда қонунга хилоф фаолият олиб боргани учун 120дан ортиқ киши ҳибсга олинди. 

«Ижтимоий тармоқлардан бузғунчилик мазмунидаги материалларни жойлагани учун 124 киши ҳибсга олинди. Ижтимоийтармоқлардаги 19 минг 409 та постга нисбатан чора кўрилди. Улардан 9372 таси Twitter, 9856 таси Facebook ва 181таси YouTube’да жойлаштирилган», — дейилади штат полицияси баёнотида.

NDTV телеканалининг хабар беришича, ушбу штатнинг 75та округидан 21тасида интернет ўчириб қўйилган.

Уттар-Прадеш штати ҳукуматининг хабарига кўра, ушбу чоралар янги оммавий тартибсизликлар хавфи сабабли кўрилмоқда. 

15 декабрь куни Ҳиндистон парламенти Покистон, Бангладеш ва Афғонистондан келган диний озчилик вакилларига фуқаролик бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилганди. Мамлакатда бунинг ортидан тартибсизликлар ва оммавий намойишлар бошланди.

Уттар-Прадеш штатида тартибсизликлар натижасида уч кун ичида 21 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Manba: kun.uz

Comments are closed.