«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Чироқчи тумани: Оила муқаддас маскан

Оила ҳақида гапирар эканмиз, авваламбор, оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор.

Туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, Оила маркази ва туман ФҲДЁ бўлими ҳамкорлигида оилавий ажримлар, эрта никоҳнинг олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда. Турмуш қуриш арафасида турган ёш келин-куёвлар билан ота-она, қайнона-қайнота, келин-куёв, оиланинг ўрни ҳақида суҳбатлар олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад оилаларда ажримнинг ва эрта никоҳнинг олдини олишдир. Ёшлар ва оилалар ўртасида олиб борилаётган тадбирлар, албатта, ўз самарасини кўрсатаяпти.

Чироқчи туманида шу кунга қадар 8149 нафар туғилиш қайд этилган. Шулардан муддати ўтган 338 нафар туғилиш қайд этилди. Йил мобайнида янги оилалар сони 2670 тани ташкил қилди. Ўтган йили ёлғиз оналар сони 156 нафарни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 114 нафар ёлғиз она қайд қилинди. Ўтган йилдагига нисбатан ажримлар сони камайгани олиб борлаётган ишларнинг самарасидир. 2019 йилнинг 1 сентябридан никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланди. Ёшларни  никоҳга тайёрлашда ёшлар ва оилалар билан тушунтириш ишлари олиб борилаяпти.

Оила — муқаддас. Бу тушунча ёшлигимизданоқ қон-қонимизга сингиб кетган. Халқимиз учун муқаддас ҳисобланган оила ҳар доим биринчи ўринга қўйилган. Оила тинчлиги, тўкин-сочинлиги учун оила аъзолари масъулдирлар.

Озода ЖУМАЕВА.

Чироқчи тумани ҳокимлиги,

Чироқчи туман 1-сонли ФҲДЁ бўлими мудираси.

Comments are closed.