«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Тошкентдаги иккита қабристондан олинган тупроқ Россия Қуролли кучлари бош ибодатхонасига топширилди

Айни пайтда Россия Федерациясида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Қуролли Кучлар бош ибодатхонаси қурилиши амалга оширилмоқда. Мазкур тарихий мемориал мажмуага турли мамлакатлардаги қабристонларда хоки сақланаётган фронтчиларнинг тупроғи жойлаштирилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, шу муносабат билан Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси мурожаатномасига асосан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтимиздаги “Биродарлар қабристони” мемориал мажмуаси ва “Боткина” қабристонидан тупроқ олиш маросими ташкил этилган.

ЎзА

Comments are closed.