«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

КЕЛАЖАККА ТАҲДИД СОЛУВЧИ ИЛЛАТ

Ҳозирги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган энг катта муаммолардан бири гиёҳвандлик ҳисобланади. Бу иллат барча давлатлар келажагига таҳдид солувчи иллатлардан биридир.

Гиёҳвандликка мубтало бўлган киши атроф-муҳитда бўлаётган воқеаларга бепарво бўлиб қолади. Унинг гирдобига тушганлар нафақат ўз яқинлари, балки юртини ҳам сотадиган манқуртга айланади. Мана шунинг ўзиёқ гиёҳвандликнинг нақадар тубанликка олиб боришини англатади.

Инсон учун энг бебаҳо бойлик саломатлик бўлиб, уни асраш эса ҳар биримизнинг қўлимизда. Аммо  гиёҳвандлик оқибатида орттирилган бедаво касалликлар мажруҳлик ва руҳий хасталик, ҳатто бевақт ўлимга ҳам олиб келади.

Оқибат унинг домига тушганларни жиноятга бошлайди. Жамиятда юз бераётган аксарият қотилликлар, босқинчиликлар, ўғирликлар, осойишта оилаларнинг бузилиб кетиши гиёҳвандлик оқибатида рўй бермоқда. Мамлакатимизда мавжуд таълим муассасаларида бу иллатга қарши олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари замирида ҳам айнан келажак авлодларимизнинг тақдирига бўлган дахлдорлик ҳисси ётади. Шу боис ҳам бу масалага нафақат мутасаддилар, балки ҳар бир ота-она  масъулият ҳис этиб, соғлом турмуш тарзи тарғиботига кенг эътибор қаратса, ёшларимиздан, эртанги нурафшон кунларимиздан хавотир олмасак ҳам бўлади.

Жасур ИСЛОМОВ,

Қарши туман ИИБ ходими.

Comments are closed.