«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қарши тумани: ЗАМОН БИЛАН ҲАМНАФАС

Қарши туман 65-ўрта таълим мактаби тумандаги намунали мактаблардан. Мактаб 280 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 522 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олиб келмоқда.

Дарс соатлари 2 навбатда ташкил этилган. Бу мактабда ёш авлод вакилларига малакали педагоглар таълим бериб келмоқда. Ўқувчилар учун зарур бўлган ҳар хил турдаги фан тўгараклари ажойиб маънавият бурчаклари ва кутубхона ташкил этилган. Мактабда 5 ташаббус, 5 имконият доирасида спорт  тўгаракларидан кураш, ушу, каратэ ва спортнинг кўплаб турларига эътибор қаратилмоқда. Мактаб кутубхонасига кирар экансиз у ерда ўзбек адабиёти ва жаҳон адабиётлари жозибадорлиги эътиборингизни тортмай қолмайди.

65-умумий ўрта таълим мактабида санъат ва мусиқа санъатига ҳам катта эътибор қаратилган. Ўқувчилар турли фанлардан олимпиадаларга қатнашиб туман, шаҳар босқичларидан юқори кўрсаткичларни қўлга киритмоқда. Жумладан, 6-синф ўқувчиси Шоҳсанам Нормўминова спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича, 9-синф ўқувчиси Севинч Мирзамуродова “Темур тузуклари” кўрик танлови ғолибаси. Математика, информатика, инглиз тили, жисмоний тарбия каби фан тўгараклари фаолияти кенг йўлга қўйилган.

Маъмура ЭРГАШОВА,

ўз мухбиримиз.

Comments are closed.