«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Яккабоғ тумани: Ватанпарварлик руҳи ҳар бирмизнинг қонимизда

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Яккабоғ тумани ўқув спорт техника клуби ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси билан бирга Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббусни ўз ичига олган. Муассасада ёшларни интеллектуал ва жисмонан камол топтириш, уларнинг қизиқишини ошириш ва бу борадаги қобилиятини ривожлантириш учун барча шароит яратилган.

Ушбу ўқув-спорт техника клуби давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 декабрдаги «Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида иш ташкил этилган бўлиб назарий ўқув хоналари, лаборатория – ўқув-амалий машғулотлари хонаси, маънавият ва маърифат хонаси, ўқув-машқ майдони (автодром), автомобилларни сақлаш парки, автомобилларни ювиш жойи, техник назорат маскани ва бошқа  зарур техник-хўжалик иншоотларни ўз ичига олган. Сўнгги русумдаги ахборот-коммуникация технологиялари, интерфаол доскалар ва  замонавий русумли автомобилларнинг ҳаракатланувчи қирқимли модели, светофорлар ва аҳоли яшайдиган ҳудуд макетлари, замонавий автотренажёр назарий ва амалий машғулотлар уйғунликда олиб борилишини таъминлайди.

«Ватанпарвар» ташкилоти Яккабоғ туман кенгаши тасарруфидаги ўқув-спорт техника клуби жамоаларининг мотоспорт, картинг, пневматик қуролдан ўқ отиш каби турлари бўйича доимий мусобоқалар ташкил этилади.  Бунга мисол қилиб Шу йилнинг 27-30 март кунлари Яккабоғ туман мактабгача таълим бўлимида “Йўл ҳаракати — ўз қўлимизда” мавзусида кўрик танлов, 15 апрелда “Ватанпарвар” ташкилоти Яккабоғ туман УСТКда умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчи-ёшлар ўртасида “Темурбеклар” ҳарбий-спорт ўйинлари мусобақалари ўтказилди ҳамда ғолиблар тақдирланди.

«Ватанпарвар» ташкилоти Яккабоғ туман кенгаши тасарруфидаги ўқув-спорт техника клубида йил бошидан 40 та группа очилиб уларда 25 нафардан ўқувчи таҳсил олди. Шулардан  “ВС” – 16 та, “В”-9 та, “В-С”-6 та, “D”-4 та “Е”-3 та гуруҳларида ўқиш ва машғулотлар ўз вақтида олиб борилди ҳамда битирувчиларга гувоҳнома топширилди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни спорт мусобақаларига жалб этиш, ҳақиқий ватанпарварларни тарбиялаш нафақат мамлакатимиз мудофаасининг юксалишига, балки навқирон авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайишига хизмат қилади.

Comments are closed.