«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Яккабоғ тумани: Бахтли оила сари

Никоҳ, туғилиш, ажралиш ва ўлим каби ҳаётий воқеалар бор экан, уларни қонуний қайд этишга эҳтиёж бўлади. Кундалик турмушда бундай ҳолатлар ҳар куни учрайди. Шунинг учун ҳам уларни қайд этувчи фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (фҳдё) органлари бинолари доим одамлар билан гавжум.

Адлия вазирлигининг 2018 йил 2-февралдаги 53-25 сонли пқ фармонига асосан фҳдё бўлимлари 2018 йил 1 июлдан бошлаб туман тасарруфига ўтказилди.

2018 йил 12 июндаги 37-85 пқ кўра туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, оила маркази ва тумани фҳдё бўлими ҳамкорлигида оилавий ажримлар эрта никоҳнинг олдини олиш бўйича бир қатор чора тадбирлар ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда. Оила маркази ва фҳдё бўлими билан биргаликда турмуш қуриш арафасида турган ёш келин-куёвлар билан ота-она, қайнона-қайнота, келин-куёвлар ўрни ҳақида суҳбатлар олиб борилмоқда. Ёшларни психологик оилага тайёрлаш мавзусидаги дарсларда психологларни, гинекологларни, намунали қайноналарни ҳамда ўқитувчиларни жалб қилинмоқда ва биргаликда тушунтириш ишлари  олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад оилаларда ажрим ва эрта никоҳнинг олдини олишдир.

Яккабоғ туманида шу кунга қадар 2451 нафар никоҳ қайд этилган жорий йилда 6475 нафар туғилиш рўйхатга олинган.

2018 йил ажримлар 149 нафарни ташкил этган бўлса 2019 йил 130 нафар, ўтган йилгига нисбатан 20 нафарга камайганлиги қувонарли ҳол албатта.

Дуогўй халқимиз бор. ота-боболаримиз дуога қўл очганда “топганинг тўйга буюрсин”, келин-куёвга эса, “илоҳим, қўша қаринглар!” деб тилак билдирадилар. Қолаверса, “дуо олган омондир, қарғиш олган ёмондир”, деб бежиз айтилмаган.

Машҳура МУҲАММАДИЕВА,

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман ҳокимлиги

Яккабоғ туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

Comments are closed.