«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қарши тумани: Болаларга бахт улашиб

Хабар берганимиздек кеча тумандаги  ,, Гулистон » МФЙ да янги замонавий бинода давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилган, 250 ўринга мўлжалланган тадбиркор Дилмурод Зиёдов томонидан қуриб битказилган боғча биноси болажонларга янги йил туҳфаси сифатида топширилди.

Мазкур худуд аҳолиси тадбиркорга ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Президентимиз томонидан  ,,Мактабгача тарбия тарбия» тўғрисидаги қарорни қабул қилиниши баробарида болаларни 1 ёшдан хусусий боғчаларга қабул қилиниши белгилаб қўйилди. Шундай экан хусусий боғчалар сони ортиб боради ва тадбиркорларга бу борада амалий ёрдам берилади. Болани ёлғиз, уйда якка тартибда тарбиялашдан кўра, ўз жамоасида таълим тарбия олиши улар дунё қарашини бойитади. Болаларни кичик ёшдан эрта улғайиши ўзлари ва давлат келажагини белгилайди.

Туман  ҳокими Ғ.Бегалиев  боғча биносини кўздан кечирар экан, болалар онги ва тафаккурини ўстирувчи мантиқий кўринишларни чизгилар орқали ташқи томондан бўлса ҳам болаларга етказа олиш механизмлари хусусида тадбиркорга ва мутахассисларга ўзининг кўрсатмаларини берди. Туман хокими ўз сўзида туманда яқин орада қурилиши, очилиши кутилаётган хусусий боғчалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Маъмура ЭРГАШОВА,

Шаҳноза ИМОМОВА.

Comments are closed.