«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Эрон Сурияга америкаликларга қарши биргаликда курашишни таклиф қилди

Фото: REUTERS / Azad Lashkari

Эрон Сурия ҳукуматига Сурияда ноқонуний қолаётган америкаликларга қарши биргаликда курашишни таклиф қилди.

“Биз Сурия ҳукуматининг илтимосига жавобан имконимиз даражасида фаол ҳаракатларга ўтишга тайёрмиз”, деб айтган Эрон олий етакчисининг малаҳатчиси Али Акбар Вилоятий. Унинг таъкидлашича, АҚШ Сурия нефтини ўғирламоқда. 

Сурия президенти Башар Асаднинг таъкидлашича, АҚШ ноқонуний йўл билан олинган нефтни Туркияга сотмоқда. Сурия нефти ортилган машиналар хусусий ҳарбий компаниялар ва махсус тузилмалар томонидан қўриқланади.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги нефть конлари Вашингтонга тегишли эканини айтган. “Нефть бизда ва у билан нимани истасак, шуни қилишимиз мумкин”, деб айтган Трамп.

kun.uz

Comments are closed.