«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Шаҳрисабз тумани: Кичкинтойлар учун яна бир қулайлик

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ҳар соҳада кенг йўл очиб бериш давлатимизнинг муҳим вазифаларидан бирига айланган. Бугун тадбиркорларимизнинг шижоати ила ҳар бир қишлоқда болажонлар учун мактабгача таълим муассасалари ташкил қилинаяпти.

Шаҳрисабз тумани, Абзият МФЙда яшовчи Лобар Содиқова бошчилигида ҳудудда 21 ўринга мўлжалланган давлат хусусий шерикчилигида болажонлар маскани ўз иш фаолиятини бошлади. Кўп ўтмай ўғил-қизларини шу масканга қўйишни истаб, ота-оналар кела бошлашди. Тўғри-да, фарзандидан кўнгли тўқ бўлиб, жамоасида, рўзғорида тинчгина меҳнат қилишига не етсин!

ДХШда 2 нафар ишчи-ходим бўлиб, улар болажонларимизнинг камолоти учун бор билим ва маҳоратларини ишга солишмоқда. Лобар опанинг йиллар давомида тўплаган тажрибаси, ширин сўзлиги ва болажонлиги жажжи кичкинтойларнинг меҳрини қозонишига сабаб бўлди. Кичкинтойлар ўз тарбиячи опаларига меҳр ила талпинишади. Улар учун хона, ўйингоҳ, қизиқарли кўргазмали қуроллар мавжуд. Тил ўрганишлари учун инглиз ва рус тили ҳам йўлга қўйилган. Бийрон тиллари билан рус ва инглиз тилларида шеър ва қўшиқларни завқ билан ижро этишди. Расқ тушишлари кўзни қувонтиради. Жажжи болажонларга қараб уларнинг беғубор кўнгиллари ва ширин сўзларини асирасига айланиб қолади киши.

Шундай ДХШлар кўпаяр экан, ўйлаймизки соғлом рақобат юксалишга сабаб бўлади. Ўз олдига савобли мақсадни қўйган тадбиркор опамизнинг ишларида муваффақият ёр бўлсин.

Ш.ИМОМОВА.

Comments are closed.