«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қайси вилоятларда мактаблар сони энг кам экани маълум бўлди

2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон умумтаълим мактабларида ўқувчилар сони 6 119 440 нафарни, шундан 3 150 969 нафари ўғил болалар ва 2 968 471 нафари қизларни ташкил этди.

Халқ таълими вазирлигига кўра, 2018-2019 ўқув йилида мамлакат мактабларида 5 821 861 ўқувчи, жумладан 2 981 745 нафар ўғил бола ва 2 840 116 нафар қиз болалар таълим олган.

Энг кўп мактаблар Самарқанд (1245 та), Қашқадарё (1144 та) ва Фарғона вилоятида (942 та) фаолият юритади.

Ўқувчилар сони бўйича ҳам айнан шу ҳудудлар етакчилик қилмоқда: Самарқанд вилоятида — 719 684 нафар, Фарғона вилоятида — 660 780 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида — 627 328 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Энг кам мактаблар Навоий (364 та) ва Сирдарё вилоятида (309 та) фаолият олиб бормоқда. Мазкур ҳудудларда, яъни Навоий вилоятида 178 060 ва Сирдарё вилоятида 155 981 нафар ўқувчи таълим олади.

kun.uz

Comments are closed.