«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Сенат Раиси: Одамлар, болалар заҳарланаверсин, соғлиқни сақлаш вазирига фарқи йўқ
Сенат Раиси: Одамлар, болалар заҳарланаверсин, соғлиқни сақлаш вазирига фарқи йўқ

Бугун Олий Мажлис Сенати кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама этилди.
Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди.
Т.Норбоева ушбу мажлисга келмаган, бу масалага совуққон муносабатда бўлган Соғлиқни сақлаш вазирини танқид қилди:
– Биз бугун жуда долзарб, комплекс ёндашишимиз зарур бўлган масала муҳокамасида турибмиз. Овқатдан заҳарланиш, оммавий заҳарланиш ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда. Айниқса, эртамиз эгалари бундан кўп азият чекмоқда. Бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари қанчалик ишлаяпти, жойларда айниқса, таълим муассасаларида умумий овқатланиш қоидаларига амал қилиняптими, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, етказиб бериш тизими қандай йўлга қўйилган, бу саволларга аниқ жавоб, муаммоларга ечим топиш асосий вазифа ҳисобланади. Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, кўплаб таълим муассасалари ўқувчиларида хроник касалликлар бор. Бу сифатсиз, носоғлом овқатланиш натижасида юзага келади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра соғлом овқатланишнинг 12 та принципи мавжуд. Бизнинг мутахассисларимиз, айнан таълим муассасаларидаги тиббиёт ходимлари, ошпазларнинг аксарияти афсуски бу борада умуман тушунчага эга эмас. Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам соғлом овқатланишни тарғиб қилиш, аҳолига тушунтириш, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишлар умуман қониқарсиз. Шунга қарамай бугунги мажлисга на соғлиқни сақлаш вазири келди, на вазир ўринбосари. Одамлар, болалар заҳарланаверсин, буларга фарқи йўқ. Манфаатдор идоранинг ушбу масалага муносабати шуми?!

ЎзА

Comments are closed.