«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

«Мутасаддилар 3 йилдан бери алдайди» Чироқчиликлар ёғоч симёғочларнинг қулаб тушишидан ҳавотирда (Фото)

«Nasafnews»нинг телеграм манзилига Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Қуруқсой қишлоғидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаат эгаси қишлоқлик 30 та хонадон номидан электр энергиясидаги муаммолар ва симёғочларнинг хавфли кўринишга келиб қолганидан шикоят қилмоқда.

-Мутасаддилар 3 йилдан бери алдайди,-  дейди  қишлоқ фуқароси Абдинаби Шералиев. 2017- йилда туман электр тармоқалари корхонасига учрашиб муаммони айтдик. Улар эса трансформатор сотиб олишимизни тушунтирди. Шундан кейин биз янги 63кв трансформатор сотиб олдик ва ҳужжатига уч миллион сўмдан ортиқ тўлов қилдик. Ҳозирги кунда биз шу трансформатордан қўлбола усулда ясалган симёғочлар орқали сим тортиб фойдаланиб турибмиз.
Бизга янги симёғочлар қўйиб беришларини талаб қилмаяпмиз, эски бўлса ҳам фойдаланишга яроқли симёғочлар ўрнатиб беришса ҳам розимиз. Чунки қиш кунлари кўп авария ҳолатлари кузатилади.

Абдинаби Шералиев ҳозирда қишлоққа 40 та симёғочлар ўрнатиш кераклигини, агарда бу ишларга мутасаддилар ёрдам қилса  симёғочларнинг ҳаражатларини тўлашга тайёр эканини ҳам  айтди.

— 2017-йилдан буён бормаган жойимиз қолмади,туман ҳокимлиги, халқ қабулхонаси-ю барча тегишли давлат идораларига мурожаат қилдик. Мана уч йил ўтибдики, ҳеч бир натижа йўқ,- дейди у.

Nasafnews.uz

Comments are closed.