«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Хавфли вирусга қарши биринчи вакцина маъқулланди

АҚШ дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) ниҳоятда хавфли Эбола безгаги вирусига қарши мамлакатда биринчи вакцинани қўллашни маъқуллади.

— FDA «Ervebo»дан фойдаланишга рухсат берди: у 18 ёш ва катталарда Эбола вируси чақирган касалликни бартараф этишда муассаса маъқуллаган биринчи вакцинадир, — дейилади ташкилотнинг расмий сайтига жойланган хабарда.

Бошқарманинг таъкидлашича, Эбола вируси чақирган касаллик ҳолатлари АҚШда «жуда ноёб». Қайд этилган ҳолатлар ҳам «бошқа мамлакат фуқароларининг касалликни юқтириб, АҚШга келиши ёки ундан қийналаётган беморларни даволаган тиббиёт ходимларининг хасталикни юқтириб олиши билан боғлиқ», дейилади хабарда.

Эбола вируси чақирган касаллик — ўткир вирусли инфекция бўлиб, одамлар ва ҳайвонларнинг айрим турларига юқади. Мазкур эпидемия тахминан беш йил аввал Ғарбий Африкада пайдо бўлди ва асосан учта мамлакатга тарқалди: Гвинея, Сьерра-Леоне ва Либерия. КДРда Эбола 2018 йил июль охирида тарқала бошлади. 2019 йил июлда ЖССТ Конгода Эбола вирусининг тарқалишини халқаро миқёсдаги фавқулодда вазият деб баҳолади.

Manbaa: Xabar.uz

Comments are closed.