«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Чинозда йўлни кесиб ўтаётган пиёда “Дамас” уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

19 декабрь куни Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 862-км.да ҳайдовчи М.С. “ДАМАС” русумли автомобилини “Тошкент-Чиноз” йўналишида бошқараётиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, у йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда К.М.ни уриб юборган. Натижада К.М. ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, 19 декабрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Янги Белтепа кўчасида ҳайдовчи М.А. “Спарк” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлни югуриб кесиб ўтаётган пиёда М.З.ни уриб юборган. Натижада М.З. воқеа жойида ҳалок бўлган.

ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчи ва пиёдаларни ҳушёрликка чақирмоқда.

Manba: kun.uz

Comments are closed.