«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Юнусободдаги фожиада ҳалок бўлганларнинг 4 нафари қашқадарёлик экани маълум қилинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Қидирув ва қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан олти кишининг жасади олиб чиқилган ва уларнинг шахси аниқланган:

1. 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;
2. 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;
3. 1999 йилда туғилган,  Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;
4. 1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;
5. 1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли;
6. 1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқинович.

Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ҳамда бартараф қилиш ишлари давом этмоқда. Жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида юз берган ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258 (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba:Nasafnews.uz

Comments are closed.