«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Трамп устидан суд жараёни белгиланади

АҚШ Конгресси вакиллар палатасида Президент Дональд Трампга нисбатан икки модда – ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва конгресс ишига тўсқинлик қилиш бўйича импичмент масаласи овозга қўйилди.

Парламентда кўпчиликни ташкил қилувчи демократлар импичментни ёқлаб овоз беришди, демократлар эса бунга қарши бўлди. Биринчи модда бўйича 230 киши импичментни ёқлади, 197 киши қарши, бир киши бетараф. Иккинчи модда бўйича 229 киши импичментни ёқлаб, 198 киши бунга қарши, яна бир киши бетараф бўлди. Энди иш Сенатда кўрилади ва Трамп устидан суд жараёни белгиланади.

Айтиш жоизки, айни пайтда республикачилар кўпчиликни ташкил қилувчи Конгресснинг юқори палатаси импичментни ёқлагани йўқ. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

ЎзА

Comments are closed.