«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Сергелида автобус «Нексия-3» билан тўқнашди. ИИББ ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видеоёзув тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

17 декабрь куни тахминан соат 18:00да Биродарлик ва Қўрғонтепа кўчалари кесишмасида асосий йўлдан ҳаракатланиб борган 28 ёшли Р.К. бошқарувидаги «Мерседес-Бенц» русумли автобус 23 ёшли, Тошкент вилоятида яшовчи Д.Т. томонидан ишончнома бўйича бошқариб борилган «Нексия-3» русумли автомобиль билан тўқнашган

ЙТҲнинг тахминий сабаби: «Нексия» автомобили ҳайдовчиси асосий йўлдан ҳаракатланиб борган автобусни ўтказиб юбормаган.

ЙТҲ натижасида енгил автомобиль ҳайдовчиси, шунингдек унинг йўловчиси 19 ёшли Х.С. тан жароҳатлари олиб, тиббиёт муассасасига етказилди.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Эслатиб ўтамиз, автомобилингизда йўловчилар бўлса, бу сиздан масъулият ва эътибор юқори бўлишини талаб қилади. Транспорт воситасини бошқарганда эҳтиёт бўлиш, тезликни тўғри танлаш кераклигини унутманг», — дейилади хабарда.

Manba: kun.uz

Comments are closed.