«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Зангиотада туман ҳокимлиги ходими ва МЧЖ раҳбари ер майдонини 120 минг долларга сотаётган вақтида ушланди

2019 йил 17 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, Зангиота туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири А.Т. ва “M.G.S.” МЧЖ раҳбари М.С. ўзаро жиноий тил бириктириб, жамиятга тегишли бўлган Зангиота тумани, “Қатортол” қишлоғи, “Наврўз” массивидаги 2,7 гектар ер майдонининг 0,3 гектарини ноқонуний равишда, фирибгарлик йўли билан фуқаро С.Х.га ҳар бир сотихини 4 мингдан жами 120 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Manba: kun.uz

Comments are closed.