«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Жаҳон бўйлаб журналистлардан 49 нафари ўлдирилган, 57 нафари ўғирланган, 389 нафари панжара ортида қолмоқда

389 журналист ва ОАВнинг бошқа ходимлари ўзларининг касбий фаолияти туфайли озодликдан маҳрум қилиш жойида ушлаб турилибди. 
Бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 12 фоиз кўп дегандир, дейилади “Чегара билмас репортёрлар” халқаро ташкилотининг йиллик ҳисоботида. Ҳисобот 2019 йилнинг 1 январидан 1 декабригача бўлган даврдаги маълумотларни ўз ичига олади. 
Хитойда 130 журналист, Мисрда 36 журналист, Саудия Арабистонида эса 32 журналистнинг панжара ортида экани маълум бўлди. “Чегара билмас репортёрлар” маълумотига кўра, Россияда олти нафар журналист озодликдан маҳрум қилинган. Йил бошидан бери жаҳонда 49 нафар журналист ўлдирилди, бу бир йил аввалги вазиятга нисбатан икки баробар кам кўрсатгичдир.Уларнинг баъзилари қуролли низолар юз бераётган ҳудудларда ҳалок бўлган. 
2019 йилда журналистлар учун энг хавфли мамлакатлар сифатида  Мексика, Сурия, Афғонистон, Покистон, Сомали дея тан олинди. ОАВнинг 57 нафар ходими ўғирланди, улардан бири Украина шарқида, қолганлари Сурия, Яман ва Ироқда. 
Уларнинг кўпчилиги бедарак йўқолган деб ҳисобланади.

ЎзА

Comments are closed.