«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Божхоначилар Бойсунда «дори» операциясига чек қўйишди

Божхоначилар йирик партиядаги маҳсулотларнинг навбатдаги ноқонуний айланмасини фош этишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бойсун туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тадбир давомида, фуқаро Я.Ф. бошқарувидаги “Исузу” юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.

Натижада, юк автотранспорт воситасида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва акциз маркалари билан маркаланмаган умумий қиймати 101,3 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ва умумий қиймати 435,2 миллион сўмлик, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Manba: kun.uz

Comments are closed.