«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Адлия вазири Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда нечта ҳужжат қабул қилинганини айтди

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон — янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.

«Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш — мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови» мавзусидаги тадбирда суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий тамойилига риоя этилишини таъминлаш, суд-тергов жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш, адвокатнинг далиллар тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқини кенгайтириш, уларнинг кафолатларини таъминлаш, жиноий ва жиноий-процессуал қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, иқтисодий жиноятлар соҳасидаги нормаларни эркинлаштириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича, Ўзбекистонда сўнгги уч йилда 15 мингта ҳужжат қабул қилинди. 

«Юртимизда сўнгги уч йилда 15 мингта ҳужжат қабул қилинди. 1991-2016 йиллар давомида эса 60 мингта ҳужжат қабул қилинган. Бироқ, сифат ҳақида ҳам ўйлаш керак, биз экспертизага келиб тушган ҳужжатларнинг камида 10 фоизини қайтариб юборяпмиз. Ҳар қандай ҳужжатнинг 90 фоизи бўйича эътирозлар, муносабат билдиряпмиз. Шуни таъкидлаш керакки, охирги 2 йилда 500та ҳужжатни вазирликнинг ўзи тайёрлаб чиқарди, вазирлик қонунчилик ижроси бўйича ҳам ишлаяпти», — дейди Русланбек Давлетов.

Manba: kun.uz

Comments are closed.