«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

2020 йил 1 мартдан бошлаб аввал фойдаланилган индукцион печ ва камераларни олиб кириш тақиқланади

“Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб аввал фойдаланилган, божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилгани 3 йилдан ошган индукцион печлар ва камераларнинг (ТИФ ТН коди 8514 20 1000) Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланади.

Олиб кириладиган индукцион печлар ва камераларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун божхона расмийлаштирувида заводнинг ускунани ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилган техник паспорти тақдим этилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган индукцион печлар ва камераларга нисбатан тегишли божхона имтиёзлари татбиқ этилмайди.

Шунингдек, 2020 йил 15 январга қадар қурилиш учун мўлжалланган металл прокатини ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг металл прокатининг сифати ва хавфсизлигига оид белгиланган стандартларга риоя қилиш ҳолати ўрганилади.

2020 йил 1 мартга қадар металл прокатининг сифати ва хавфсизлиги бўйича назоратни амалга оширадиган синов лабораториялари модернизация қилинади.

Manba: kun.uz

Comments are closed.