«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Украина фуқаролигини олишда бошқа давлат фуқаролиги рад қилинмайди

Украинада мамлакат паспортини бериш чоғида бошқа давлат фуқаролиги рад қилиниши билан боғлиқ талаб бекор қилинишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.
“РИА Новости“ бу ҳақда Украина Давлат муҳожирлик хизмати раҳбари Максим Соколюк маълумотига асосан хабар бермоқда.
“Ягона фуқароликка оид конституциявий меъёр сақланади, лекин мамлакат фуқаролиги берилаётганида шахсни бошқа давлат фуқаролигидан чиқиши талаб қилинмайди”, дейди Максим Соколюк “Европа ҳақиқати” газетасига берган интервьюсида.
Нашрда қайд этилишида, қонун лойиҳаси Олий радада кўриб чиқилади.

ЎзА

Comments are closed.