«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қамаши тумани: АТ ХАЛҚ БАНКИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ ҚАМАШИ ФИЛИАЛИ

Акциядорлик тижорат Халқ банки аҳолига банк хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида мавжуд бинолар замонавий кўринишда таъмирлаш билан бирга мижозларга қулай шароитлар яратиш, хизмат кўрсатиш тизимини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, кадрлар малакасини ошириш бўйича зарурий чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Қамаши филиалида мижозларга тезкор ва сифатли банк хизматлари кўрсатиш халқаро стандартлар асосида йўлга қўйилган.

Банк биносига кираверишдаги милиция пости ўрнига, мижозларга маслаҳат берувчи «Ресепшн» хизмати ташкил этилган. Бу ерда банк мутахассиси мижозларга маслаҳатлар беради, саволларга жавоб қайтаради. Шунингдек, мижозларга тез ва қулай хизмат кўрсатиш яхши йўлга қўйилган. Бир сўз билан айтганда, ортиқча оворагарчиликларга, кети узилмайдиган навбатларга ва тушунмовчиликларга чек қўйилади.

Бугунги кунда Халқ банки Қамаши филиали томонидан қарийб 529 нафар аҳолига, 23 000 дан ортиқ пенсионерга сифатли банк хизматларини кўрсатиб келинмоқда. Шу жамладан 529 нафар аҳолига 8 миллиард  811 миллион 750 минг сўм 8% ли имтиёзли кредит ажратилиб, чорвалчилик, иссиқхона, тикувчилик цехлари, артизан қудуқ қазиш паррандачилик каби соҳаларга йўналтирилди. 10 нафар юридик шахсга 1 миллиард 379 миллион сўм 8% ли кредит ажратилди.  “ҳар бир оила тадбиркор дастури асосида” берилган кредитлар музқаймоқ, иссиқхона, автосервис хизмати, нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилди. Банкда 14 та сайёр касса, 4 та автомашина 56 та маҳаллага хизмат кўрсатмоқда. Яқин кунларда 3 та банкомат ўрнатилиб, халққа хизамат қилади.

Мазкур банк томонидан мижозларга онлайн банк хизмат кўрсатиш имкониятлари ҳам яратилган. Яъни, мижоз ўз ҳисобварағидаги маблағлари бўйича операцияларни банкка бормасдан истаган вақтда интернет орқали бажариши, уларнинг ҳолати, маблағнинг келиб тушиши, тўловларнинг акс этишига доир маълумотларни олиши мумкин.

Маъмура ЭРГАШОВА,

Шаҳноза ИМОМОВА.

Хизматлар лицензияланган.

Comments are closed.