«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ШОГИРДЛАР ЮТУҚЛАРИДАН ҚУВОНАР ДИЛЛАР

«Маънавиятимиз, ғурур-ифтихоримиз биринчи ўринга чиқадиган вақт келди. Фарзандларимизни ана шундай етук авлод қилиб тарбиялаш учун барчамиз масъулмиз. Биз бунинг учун маблағ ва вақтни аямаймиз, бор имкониятимизни ишга соламиз»

Шавкат МИРЗИЁЕВ.

Касби туманидаги 38-мактаб (аввалги номи Абдулла Қаҳҳор) 1988 йилда қуриб фойдаланишга топширилган. Мактаб 624 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 621 нафар ўқувчи таълим олади. 58 нафар педагог фаолият олиб боради ва улардан 11 нафари ўрта-махсус. Директор Шавкат  Раҳимов мактабда дарс жараёнини ва ўқитувчилар иш фаолиятини мунтазам назорат қилиб, тозаликка ва тартиб-интизомга бутун диққатини қаратган.

2018-2019 ўқув йилида мактаб ўқувчилари фан олимпиадаларида она-тили, рус тили ва инглиз тилидан бир қанча ютуқларга эришди. Шахтиёр Бобожонов “Баркамол авлод” болалар марказида ўтказилган “Экология болалар нигоҳида” кўрик-танловида туманда 2-, вилоятда 1-ўринни муваффақиятли қўлга киритган бўлса, Сардор Наимов 5-синф ўқувчиси “Зарб-2019” ёш доирачилар Республика кўрик танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Президентимизнинг ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалалари бўйича белгиланган 5 та устувор ташаббуси ижросини таъминлаш борасида мактабда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мактабда яна замонавий техникалар асосида, яъни компьютерлар билан жиҳозланган синфхонаси мавжуд. Компьютердан информатика фани ўқитувчиси Асад Мейлиқулов сабоқ беради. Ёш, шижоатли ўқитувчи А.Мейлиқулов ўқувчилари ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

Ш.ИМОМОВА.

Comments are closed.