«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қарши тумани: Кейинги мурожаат кимга?

Шароитим йўқлиги сабабли 1 нафар фарзандим нобуд бўлди. Маҳалладан эса ҳеч қандай ёрдам йўқ. Боламга кийдириш учун кийимга ҳам пул тополмайман. Боламни адёлга ўраб 2-3 маротаба ёдам пули сўраб маҳаллага чиқдим. Мени ҳеч ким эшитмади.

Хўжайиним фермерлардан ўтин олди. Энди уни пулини узиш учун бир неча ой уларнинг хизматида бўлади. Яшашим, фарзандимни қишдан соғ-омон олиб чиқишим учун умуман шароитим йўқ. Хужайиним эрта-кеч қора меҳнат билан инсонларнинг оғирини енгил қилади. Меҳнатига яраша ҳаққини ҳам ололмайди. Иш сўраб қаерга чиқмайлик, мурожаатимизни ҳеч ким эшитмайди дейди, Потрон МФЙ фуқароси Ҳусния Омонова.

Бу мавзуга яна қайтамиз…

Маъмура ЭРГАШОВА,

ўз мухбиримиз.

Comments are closed.